Божхона қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги тегишли қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Фарҳодович Носиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 11 февраль куни Божхона қўмитасида навбатдан ташқари кенгайтирилган хизмат йиғилиши бўлиб ўтган. Қўмита марказий аппарати ҳамда видеоконференция тарзида ҳудудий божхона бошқармалари ва постлари шахсий таркиби иштирок этган йиғилишда ташкилий ўзгаришлар ҳақида ахборот берилган ва Президентнинг юқоридаги қарори ўқиб эшиттирилган. 

Бунга қадар Ғайрат Носиров “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган эди. 

Билдирилишича, шу кунга қадар Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Илҳом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради. 

Йиғилишда божхона органлари олдига жорий йилда қўйилган вазифалар ижросига доир қатор масалалар кўриб чиқилганди.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Алишер Бўриевич Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Божхона қўмитаси Ғайрат Носиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг