Бойсундаги бозорда йирик ёнғин юз берди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Ибодулло бобо” кичик хусусий корхонасига қарашли савдо комплексида ёнғин юз берди. Натижада 253 та савдо дўконининг 36 тасига зарар етди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Бугун, 5 февраль куни соат 03:00 ларда “Тузбозор” маҳалласи ҳудудидаги, маҳаллий тилда “Чабелла бозори” деб аталувчи савдо комплексида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ҳақида хабар соат 03:00 да тушган ва ёнғин жойига соат 03:07 да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:37 да ўраб олиниб, 03:55 да ўчирилган.

Жами 253 та савдо дўконининг 217 таси — умумий 1 867 кв м майдоннинг 1267 кв м қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.

36 та савдо дўкони, умумий майдоннинг 600 кв м қисми ёнғиндан зарар кўрган. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. Таъкидланишича, қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳам айни шу ёнғин ҳақида маълумот берган. Аммо унда савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин бозор Бойсун

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг