Сирдарёда 3 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди

Жамият

image

2020 йилнинг 5 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида мудҳиш йўл транспорти ҳодисаси юз берди. Оқибатда 3 нафар шахс оламдан бевақт кўз юмди. 

Шу куни соат 23:30 да 31 ёшли Р.М. бошқарувидаги Matiz русумли автомашина туманнинг “Дўстлик” МФЙ ҳудудида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Автомобиль бошқаруви йўқотилиб, йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетган.

Оқибатда машина хайдовчиси Р.М., автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар 30 ёшли А.Д. ва 22 ёшли Р.М. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сирдарё

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг