Бош вазир ўринбосарлари маъқулланди
Жамият
−
21 Ноябрь
6569Очилбой Жуманиёзович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Шунингдек, Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазирнинг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига, Жамшид Хўжаев Бош вазир ўринбосари лавозимига, Зулайҳо Маҳкамова Бош вазирнинг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат ҳукуматининг ўтган 5 йилликдаги фаолияти таҳлил қилиниб, эришилган ютуқлари сарҳисоб қилинган ва Бош вазирлик лавозимига Абдулла Арипов номзоди тақдим этилганди. Номзод ва ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқуллади. Шундан сўнг Абдулла Нигматович Ариповни Бош вазир лавозимига тайинлаш тўғрисида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони имзоланди.