Бош вазир қабулхоналари котибиятига мудир тайинланди
Жамият
−
23 Май 2019
5258Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Президент Фармони билан ташкил этилган бўлиб, тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.