Бош вазир қабулхоналари котибиятига мудир тайинланди
−
23 May 2019 9581 1 minute
Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Президент Фармони билан ташкил этилган бўлиб, тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November