Бош вазир Абдулла Арипов қайси вакцина билан эмлангани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан биринчилардан бўлиб эмланган. Бу ҳақдаги маълумотни Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан 2021 йил бошида тўлиқ эмланиб бўлган. Уч босқичли эмланиш жараёнининг бирортасидан сўнг, ҳукумат раҳбари ножўя таъсирлар сезмаган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳам ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг