Бош прокуратура: мастлик қотилликка олиб келди
Жамият
−
24 Сентябрь 2019
4865Бугун, 24 сентябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида мудҳиш қотиллик жинояти содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун соат 01:00 ларда 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.Ю. Янгийўл тумани, “Гулбоғ” маҳалласида маст ҳолатда, 1986 йилда туғилган Р.У. билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, ошхона пичоғи билан Р.У. нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 24 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан Ш.Ю.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси