Чилонзорлик буви ва набиранинг ўлимига “таракан дори” сабаб бўлиши мумкин – Бош прокуратура

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг 19-даҳасидаги уйдан 77 ёшли аёл ва 28 ёшли йигитнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча,8 июнь куни соат 20:00да Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат тахминан 19:30ларда Чилонзор тумани, 19-даҳаси, 48-уй хонадонида яшаган фуқаро М.Ш. (1942 й.т. аёл киши) ва унинг набираси Т.М. (1991 й.т. эркак киши)ларни мурдалари ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди ва суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, ушбу хонадонда жорий йилнинг 6 июнь куни ҳашарот (таракан ва ҳ.к.)ларга қарши санитария ишлов берилганлиги маълум бўлган.

Суд-тиббий экспертизасининг 8 июнь кунидаги йилдаги дастлабки хулосасига кўра, М.Ш. ва Т.М.нинг ўлими – "номаълум моддадан ўткир заҳарланиш" натижасида юз берганлиги, уларнинг танасида бошқа бирор-бир тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари, Чилонзор туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиги ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, у ердан ашёвий далиллар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура заҳараниш Чилонзо

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг