Бош прокуратура 2019 йилнинг икки ойида қанча жиноят содир этилганини маълум қилди
Жамият
−
29 Март 2019
4632Бош прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чоралар кўрилди. Прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича:
- жойларда амалий ёрдам кўрсатиш учун Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари таркибидан доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳлар ташкил этилди;
- жиноятларни тезкор фош этиш бўйича ҳудудларда тажрибали ходимлар (экспертлар, криминалистлар, терговчилар)дан иборат ишчи гуруҳлар тузилди;
- жорий йилнинг 1 мартидан электрон жиноий-хуқуқий статистика оид ягона ахборот тизими ишга туширилди;
- онлайн режимда назорат имконини берувчи фош этилмаган жиноятларнинг ягона электрон базаси яратилди;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи органларнинг ҳамкорлигини таъминловчи дастурий илова яратилди ҳамда Навоий вилоятида синов тариқасида ишга туширилди;
- ихтиёрий таслим бўлса, эҳтиёт чораси ўзгартирилиши ҳақида қидирилаётган шахсларнинг қариндошларига тушунтиришлар берилмоқда.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг икки ойида:
- 4 246 та жиноят содир этилган, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига (5 811) нисбатан 27 фоизга камайган;
- Ўзбекистонда 100 минг аҳолига ўртача 13,3 та жиноят тўғри келмоқда (бу кўрсаткич Тожикистонда – 40, Озарбайжон – 44, Молдова – 150, Россия – 225, Қозоғистон – 240 ни ташкил этади), жиноятчилик даражаси ўтган йилга (18,1) нисбатан 26,5 фоизга камайган;
- жиноят содир этганлиги учун қидирилаётган шахсларнинг 277 нафари ушланди, 346 та жиноят иши судларга юборилди;
- фош этилмаган жиноятлар сони (87) ўтган йил билан (144) солиштирганда 40 фоизга камайган;
- содир этилган барча қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳат етказиш, номусга тегиш жиноятлари тўлақонли фош этилди;
- жиноят содир этган 93 нафар шахснинг хорижий давлатлардан экстрадицияси таъминланди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023