Бош прокуратура 2019 йилнинг икки ойида қанча жиноят содир этилганини маълум қилди

Local

−

image

Бош прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чоралар кўрилди. Прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича:

  • жойларда амалий ёрдам кўрсатиш учун Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари таркибидан доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳлар ташкил этилди;
  • жиноятларни тезкор фош этиш бўйича ҳудудларда тажрибали ходимлар (экспертлар, криминалистлар, терговчилар)дан иборат ишчи гуруҳлар тузилди;
  • жорий йилнинг 1 мартидан электрон жиноий-хуқуқий статистика оид ягона ахборот тизими ишга туширилди;
  • онлайн режимда назорат имконини берувчи фош этилмаган жиноятларнинг ягона электрон базаси яратилди;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи органларнинг ҳамкорлигини таъминловчи дастурий илова яратилди ҳамда Навоий вилоятида синов тариқасида ишга туширилди;
  • ихтиёрий таслим бўлса, эҳтиёт чораси ўзгартирилиши ҳақида қидирилаётган шахсларнинг қариндошларига тушунтиришлар берилмоқда.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг икки ойида:

  • 4 246 та жиноят содир этилган, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига (5 811) нисбатан 27 фоизга камайган;
  • Ўзбекистонда 100 минг аҳолига ўртача 13,3 та жиноят тўғри келмоқда (бу кўрсаткич Тожикистонда – 40, Озарбайжон – 44, Молдова – 150, Россия – 225, Қозоғистон – 240 ни ташкил этади), жиноятчилик даражаси ўтган йилга (18,1) нисбатан 26,5 фоизга камайган;
  • жиноят содир этганлиги учун қидирилаётган шахсларнинг 277 нафари ушланди, 346 та жиноят иши судларга юборилди;
  • фош этилмаган жиноятлар сони (87) ўтган йил билан (144) солиштирганда 40 фоизга камайган;
  • содир этилган барча қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳат етказиш, номусга тегиш жиноятлари тўлақонли фош этилди;
  • жиноят содир этган 93 нафар шахснинг хорижий давлатлардан экстрадицияси таъминланди.

Rate Count

29

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends