Сенаторлар ҳам Президентнинг аччиқ танқидларидан бебаҳра қолмади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Ялпи мажлисда Парламент аъзолари ҳам давлат раҳбарининг аччиқ танқидларидан панада қолгани йўқ. Бу ҳақда ялпи мажлисдан QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда. 

Президент Шавкат Мирзиёев Парламент фаолиятига эътибор қаратиб, Сенатни фаолроқ бўлишга чақирди ва қонун ижодкорлигида жонбозлик кўрсатиш кераклигини айтиб ўтди. 

Президент амалдаги Парламентга мустақилликнинг дастлабки йилларидаги парламентни намуна қилиб кўрсатди. 

“Шунчаки қарсакбозлик, овоз бериб ўтиришингиз менга маъқул эмас. Мустақилликнинг дастлабки йилларида парламентда қизғин муҳокамалар бўларди. Депутатлар олиб бориб, олиб келарди”, дейди Мирзиёев.

Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, Парламент аъзоларининг оёғи ердан узилгани, улар халқ муаммоларини ўрганмаётганига шаъма қилди.

“Ҳар куни ярим соат ажратиб, кимлигингизни таҳлил қилиб кўринг. Бўйинбоғни ечиб, кўксингиздаги значокни бир четга қўйингда вилоятларга боринг. Бир ойда битта туманни намунали қилиб беринглар”.

Давлат раҳбари Ўзбекистонни хорижий мамлакатларга ўз эшикларини очгани, аммо вазиятни Парламент умуман таҳлил қилмаётганини айтди: 

“Импортнинг ошиши яхши эмас. Импорт нима дегани? Импорт – бошқа давлатнинг одамига ойлик тўлаш дегани. Мана, даврозаларни очдик. Одамлар керак нарсани ҳам, керакмас нарсани ҳам олиб келяпти. Парламент буларни кўриб чиқиб, таҳлил қилиб, қайсидир импорт маҳсулотларга тарифларни ошириш бўйича таклиф киритмайдими?” 

Сенат ялпи мажлиси давом этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ялпи мажлис

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг