Боррелнинг Хитойга сафари қолдирилди

Олам

image

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррелнинг Хитойга олдиндан режалаштирилган сафари бекор қилинди, чунки унда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида ёзди.

“Менда коронавирус учун тест ижобий чиқди ва шунинг учун, афсуски, Хитойга ташрифимни кечиктиришга мажбурман”, дейилади Боррелнинг постида.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича расмий вакили Набил Массралининг сўзларига кўра, Боррель 13-15 апрель кунлари Хитойга боришни ният қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Пекинга бориб, ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказганди. 13-15 апрель кунлари эса Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хитойда расмий ташриф билан бўлиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Хитой Боррель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг