Бор эътиборимиз Париж Олимпиадасига қаратилган – Фаррух Қиличев
Спорт
−
05 апрел 2024 4891 1 дақиқа
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Фаррух Қиличев Олимпия ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик жараёнлари қандай кечаётгани ва спортчи формасини босқичма-босқич тиклаб бораётганини айтди.
“Баҳодир ҳозир рингни яхшилаб ҳис қилиб олиши керак, чунки у охирги марта ўтган йили сентябрь ойида ҳаваскор боксда жанг қилганди. Ҳозир унинг яхши формада эмаслиги ҳам Париж Олимпиадасига тайёргарликнинг маълум бир босқичи ҳисобланади. Режага кўра, Баҳодир яна 1-2 та ҳаваскор бокс мусобақаларида иштирок этиши керак. Олимпиадагача у жисмоний ҳолатини тўлиқ яхши кўринишга келтириб олади”, дейди Фаррух Қиличев.
Маълумот учун, катта танаффусдан сўнг Баҳодир Жалолов биринчи марта март ойида Озарбайжоннинг Баку шаҳри мезбонлик қилган “Great Silk Way-2024” турнирида 2 та жанг ўтказиб, ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалоловнинг ўзи ҳам нега яхши жисмоний ҳолатда эмаслигига изоҳ берганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август