Баҳодир Жалолов нега яхши формада эмаслигига изоҳ берди
Спорт
−
05 Апрель
24919Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Озарбайжонда ўтказилган “Great Silk Way-2024” турнирида яхши формада бўлмаганини тасдиқлади.
“Озарбайжондаги турнирга яхши жисмоний ҳолатда бормадим. Анча вақт бокс тушмасам, ҳар бир турнирда биринчи жангим қийин ўтади. Бакудаги мусобақада жисмоний ҳолатимни яхшилаб олиш учун иштирок этдим. Уйланганимдан кейин бироз дам олдим. Энди яна аввалги ҳолатимга тиклаб олиш учун ўз устимда ишлаяпман. Мухлисларимиз ютсак-ютқазсак қўллаб-қувватлаб туришса, ҳаммаси яхши бўлади”, дейди Жалолов.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 14 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган IBA чемпионлар оқшоми доирасида хорватиялик Смаки Агронга қарши рингга кўтарилади. Шунингдек, 29 ёшли боксчи май ойида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган профбокс кечасида ҳам жанг қилиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси