Курс UZS

USD

12 953.20

15.09

EUR

14 058.11

-18.55

RUB

151.13

1.14

Болтиқбўйи давлатлари Лондондаги саммитга чақирилмади

Олам

image

Буюк Британия жорий йилнинг бугун, 2 март куни Лондонда бўлиб ўтадиган Украина бўйича саммитга Латвия, Литва ва Эстонияни таклиф этмади. Бу қарор Болтиқбўйи давлатларининг жиддий норозилигига сабаб бўлган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Sky News” хабар беради.

“Бизга нафақат АҚШ, балки Буюк Британия ва Франция ҳам хиёнат қилди”, деган манба анонимлик шарти билан.

Нашр манбасининг сўзларига кўра, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Латвия, Литва ва Эстония етакчилари билан телефон орқали музокара ўтказишни режалаштирган, бироқ бу уларнинг саммитда иштирок этмаслигини ўрнини боса олмайди.

“Биз Болтиқбўйи давлатлари етакчилари таклиф этилмаганидан ниҳоятда норози бўлдик”, дея таъкидлаган у.

Манбага кўра, саммитни ташкил этишда Франция ҳам фаол иштирок этмоқда. Учрашув давомида Украинага қўшимча ёрдам ва халқаро тинчликпарвар кучлар ташкил этиш имконияти муҳокама қилинади. Ушбу кучлар АҚШ Киев ва Москва билан келишувга эришса, Украина ҳудудида жойлаштирилиши мумкин. Саммитнинг асосий мавзуларидан яна бири Европа хавфсизлиги бўлади. Бу масала айниқса, АҚШ Президенти Дональд Трамп Европа НАТО иттифоқчилари ўз хавфсизлигини таъминлаш учун кўпроқ масъулият олиши ва АҚШ ҳарбий қудратига суянмаслиги кераклигини билдирганидан кейин долзарблашди.

Таклиф этилган мамлакатлар рўйхатига Норвегия, Финляндия, Швеция ва Польша кирган. Бироқ “Sky News” манбасининг таъкидлашича, Хельсинки ва Варшава олдинроқ Украина ҳудудига халқаро тинчликпарвар кучлар таркибида ўз қўшинларини юбориш ниятида эмасликларини очиқ айтган. Шунга қарамай, манбанинг қайд этишича, Болтиқбўйи давлатлари ўз режасини ишлаб чиққан. 

“Латвия, Литва ва Эстония Украина энг фаол тарафдорлари қаторида туради, агар уларнинг иқтисодий ҳажмини ва Киевга бераётган ҳарбий ёрдамларини ҳисобга олсак. Саммитда қабул қилинадиган ҳар қандай қарор бевосита бизнинг хавфсизлигимизга таъсир қилади”, деди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский ва унинг америкалик мавқедоши Дональд Трамп ўртасидаги жанжалли музокаралардан сўнг АҚШнинг Мэриленд штатидаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилган Украина ҳукумати самолёти Лондон аэропортига қўнгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эстония Литва Лондон Латвия Болтиқбўйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг