Болта билан қуролланган эркак 4 нафар боғча боласини ўлдирди

Олам

image

5 апрель куни Бразилия жанубидаги Санта-Катерина штатида кичик болта билан қуролланган эркак 4 нафар боғча тарбияланувчисини ўлдирди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Қайд этилишича, болта кўтарган 25 ёшли эркак боғчага ҳужум қилиши оқибатида 4 нафар тарбияланувчи ҳалок бўлган, яна 4 нафари жароҳат олган. 

Полициянинг маълум қилишича, ҳужумни амалга оширган шахс қўлга олинган.

Мамлакат Президенти Луис Инасиу Лула да Силва ҳам воқеага эътибор қаратиб, қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган. У, шунингдек, ўзининг Twitter саҳифасида бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Хитойнинг шарқий провинцияларидан бирида болалар боғчасига қилинган қуролли ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 6 киши эса жароҳат олган эди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бразилия боғча тарбияланувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг