Болгарияда шамол ва кучли ёмғир туфайли икки киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 19 ноябрь куни Болгарияда бўронли шамоллар, кучли ёмғир ва қор ёғиши кузатилди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қора денгиз бўйида Варна шаҳрида 43 ёшли аёл машинасида уйига кетаётганида қулаган дарахтга урилиб, вафот этган. Икки қутқарувчи тан жароҳати олган.

Пойтахт Софияда ҳам дарахт ўтиб кетаётган машина устига қулаб тушди, оқибатда 65 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди, унинг ёнидаги турмуш ўртоғи эса оғир яраланди.

Ёмғир ва қор билан бирга келган кучли шамол электр таъминотида узилишлар ва йўлларнинг тўсилишига сабаб бўлди.

Болгария Миллий метеорология хизмати мамлакатнинг шарқий қисмида кучли шамол хавфи туфайли огоҳлантириш эълон қилди. Огоҳлантиришда Қора денгиз соҳилида соатига 125 километр тезликда шамол ва 5 метрдан ошиқ тўлқинлар бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ўт ўчирувчилар 140 та қулаган дарахтни тозалаган, минглаб хонадонлар электрсиз қолган. Оғир об-ҳаво шароити 40 та машинага зарар етказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Болгария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made