Болани занжирбанд қилган шахс 4 йилга қамалди
3-саҳифа
−
17 Июль 2024 8640 1 дақиқа
Жорий йилнинг март ойида Самарқандда 13 яшар бола оёғидан кишанланган ҳолда Damas русумли автомашина ичидан топилгани, болага нисбатан бундай тарздаги зўравонлик ҳолати мактаб ўқитувчиси томонидан содир этилгани хабар қилинганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганди. Эндиликда иш судда кўриб чиқилди.
Суд ҳукми билан болани занжирбанд қилган шахс 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони манзил колонияда ўташи белгиланди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь