Болалигимдан Нодирбек билан шахматда ўзаро рақобат бор – Синдоров

Спорт

image

Кеча, 29 март куни Тошкент шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” якунланди. Икки кун давомида ўтказилган турнир 9  та турдан иборат бўлди. Мусобақа якунларига кўра, “Masters” гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ғолибликни қўлга киритди.

Турнир старти аввалида кўпгина шахмат ишқибозлари ғолиблик учун айнан Синдоров ва рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовнинг имконияти юқори эканлигини таъкидлаганди. Ҳақиқатдан ҳам мусобақанинг дастлабки кунидаёқ иккала шахматчи бир хил очко тўплаган ҳолда етакчиликни қўлга олди, аммо иккинчи кунги баҳсларда Абдусатторовга бироз омад етишмади. Синдоров эса муҳим очколарни қўлга киритиб, якунда турнир ғолиби бўлди.

Жавоҳир Синдоров QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида Нодирбек Абдусатторов билан шахматдаги рақобати ҳақида фикр билдирди.

“Болалигимдан Нодирбек билан ўртамизда шахмат бўйича рақобат бор. 7-8 ёшимдан Ўзбекистон чемпионатларида Абдусатторов билан ўзаро куч синашиб келамиз. Ўйлашимча, Ўзбекистонда ўтаётган турнирларда у билан рақобат ҳосил қилишимиз ижобий ҳолат. Бу икки томоннинг шахматдаги потенциали ортишига ҳисса қўшади, лекин хориждаги мусобақаларда биз Нодирбек билан ўзаро маслаҳатлашиб, бир-биримизга ёрдам берамиз. Ўзбекистондаги рақобат бу нормал ҳолат. Ғалаба бир у, бир мен тарафда бўлади. Спортда доим бир киши ютавермайди, мен бу ҳолатга анча олдин кўникканман”, дейди Синдоров.

Эслатиб ўтамиз, “Рустам Қосимжонов халқаро турнири”да зафар қучган Синдоров ташкилотчилар томонидан 12 минг, мусобақада 5-ўринни эгаллаган Абдусатторов эса 4,5 минг АҚШ доллари билан мукофотланди.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Рустам Қосимжонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг