Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий тажовузга учраган қиз билан учрашди

3-саҳифа

image

Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида содир этилган жинсий зўравонлик ҳолатини ўрганди ва ушбу зўравонликнинг қурбони бўлган ўқувчи қиз билан учрашди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Болалар омбудсмани дастлабки тергов босқичида жабрланган қизнинг процессуал ҳуқуқлари қандай таъминланганини ўрганди. Терговда боланинг қонуний вакили, ўқитувчиси ва адвокатининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, Сурайё Раҳмонова терговчиларга қизнинг иштирокидаги тергов ва процессуал ҳаракатларнинг бола учун дўстона ўтказилиши ва қўшимча травматик тарзда бўлишига йўл қўймасликка оид тавсиялар берган.

Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил вояга етмаган бола билан, шунингдек, унинг онаси билан якка тартибда учрашган. Айни пайтда жабрланганларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга киришилган.

Қизнинг онаси билан суҳбат давомида аёл ОАВ вакиллари ва жамоатчиликдан ушбу жиноят тафсилотларини эълон қилмасликни сўраб, ҳар бир шундай хабар қизига ва оиласига катта руҳий зарба бўлаётганини айтган.

Болалар омбудсмани эса мазкур иш жинсий жиноятга оид эканлиги ҳамда вояга етмаганнинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматига дахлдорлиги муносабати билан жиноят иши тафсилотлари ошкор этилиши, шу жумладан, ОАВда кенг ёритилиши бола манфаатларига зид эканини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида саккизинчи синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ва жинсий тажовуз қилингани ҳақида хабар берилганди. Ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилиниб, 8 нафар шахс қўлга олинди.  Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, жорий йил 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, жорий йил 31 октябрь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.

Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлар давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс, шу жумладан Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган, 1 нафар гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд вилояти Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made