Коронавирусга қарши вакцинани болаларда синаш бошланади
Олам
−
13 Февраль 2021
3259Британ-швед AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина илк бор 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда синовдан ўтказилади. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, болаларда ўтказиладиган синовлар вакцина самарадорлигини аниқлашга ёрдам беради.
Экспериментда 300 нафар кўнгилли қатнашади.
Илк синов жараёнлари февраль ойининг ўзида амалга оширилади, деб тахмин қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, AZD1222 вакцинаси AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети олимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.
У векторли вакцина бўлиб, таркибида заифлашган, зарарсиз вирус ва COVID-19 гени мавжуд.
Аввалроқ, янги коронавирус болаларда енгил ўтиши, шунинг учун уларни коронавирусга қарши эмлаш муҳим эмаслиги ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси