Боксчи Бобоусмон Ботуров чорак финалга йўл олди. Рақиб — Жаҳон чемпионати финалчиси
Спорт
−
27 Июль 2021
4168Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасида иштирок этаётган Бобоусмон Ботуров Ўзбекистон делегациясининг бугунги кун дастуридаги илк ғалабасини тақдим қилди. Икки карра Осиё чемпиони — Ботуров дастлабки баҳсда доминиканлик Поландо Роханга қарши рингга кўтарилди ва рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Чорак финалда жиззахлик боксчи Европа чемпиони ва Жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланган британиялик Пет Маккормакка қарши жанг олиб боради.
Ушбу баҳс 30 июль куни ўтказилади.
Маълумот ўрнида, Рио Олимпиадасида ушбу вазн тоифаси бўйича Шаҳрам Ғиёсов иштирок этган ва якунда кумуш медални қўлга киритган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023