Бокс. Ўзбекистон жамоаси 4 та жангда 4 та ғалаба қайд этди

Спорт

image

Испаниянинг Ла Нусия шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. 16 ноябрь кунги дастурда 4 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.

Аёллар ўртасида -54 кг вазн тоифасида Мухлиса Хушвақтова бразилиялик Витория де Оливейрани мағлубиятга учратди. -81 кгда Олтиной Сотимбоева Ҳиндистон вакиласи Пранжал Ядавдан устун келди.

Эркаклар ўртасида -86 кг вазнда Абдулазиз Абдураҳмонов ЖЧдаги илк жангини муваффақиятли якунлади. У мўғулистонлик Отгонболд Нямдордга қарши рингга кўтарилиб, ғалабага эришди. -54 кг вазн тоифасида Хўжаназар Нортожиев мундиалдаги иккинчи жангида арманистонлик Азизян Гордан устун келди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча фақатгина бир нафар Ўзбекистон вакили турнирдаги иштирокини якунлади. -63 кг вазнда Шавкатжон Болтаев ҳиндистонлик Ваншажга имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks O'zbekiston

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг