Бокс: ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 5-кунида ўзбекистонлик боксчилар қандай натижа қайд этди?

Спорт

image

Бугун, 24 август куни бокс бўйича Дубай шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 9 нафар ўзбекистонлик спортчи рингга кўтарилди. 

Ўсмирлар ўртасида, 50 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Ҳожиакбар Маҳмудов Қозоғистон вакили Иля Калинин устидан ғалаба қозонди.

60 кг вазнда рингга кўтарилган Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик Мадияр Таипаковни катта устунлик билан мағлуб этди.

66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан иштирок этган Фазлиддин Эркинбоев Ҳиндистон вакили Анкушга имконият қолдирмади.

75 кг вазнда ўзбекистонлик Мизроб Некбоев Қозоғистон боксчиси Даулет Тулемиссов устидан ғалабага эришди.

Шунингдек, ўсмир қизлар ўртасида ярим финал баҳслари ўз якунига етди. 48 кг вазнда вазнда рингга кўтарилган Лазиза Юсупова Қозоғистон вакиласи Робияхон Бахтиёрова қозоғистонлик Анита Адишевани, 50 кг вазн тоифасида Шахина Неъматова  Ҳиндистон вакиласи Девика Сатйижитни, 54 кг вазнда Гулдана Тилаубергенова ҳиндистонлик Аарсони, 66 кг вазн тоифасида Санобар Бозорбоева Ҳиндистон спортчиси Суприя Раватни мағлуб этиб, финалга йўл олган бўлса, 52 кг Мирзякул Томирисга мағлубиятга учради ва бронза медаль билан мусобақани якунлади. 

Маълумот учун, кеча 23 август куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакилларидан 4 нафар боксчи рингга кўтарилган ва уларнинг 3 нафари ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиё чемпионати Бокс Ўсмирлар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг