Бокс оламининг “баронлари” эълон қилинди

Спорт

image

Британиянинг “Manchester Evening News” нашри дунёнинг энг бадавлат боксчилари рейтингини эълон қилди.

Қайд этилишича, беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Флойд Мейвейзер 400 миллион фунт (479,5 миллион евро) эвазига рейтингни бошқариб турибди. Иккинчи ўринни супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Жорж Форман (222 миллион фунт) эгаллаб турган бўлса, яқиндагина фаолиятини якунлаган, 8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Менни Пакьяо (163 миллион фунт) кучли учликка якун ясаган.

Дунёнинг энг бой 10 нафар боксчилари:

1. Флойд Мейвейзер (400 миллион фунт стерлинг)
2. Жорж Форман (222 миллион фунт стерлинг)
3. Менни Пакьяо (163 миллион фунт стерлинг)
4. Оскар Де Ла Хоя (148 миллион фунт стерлинг)
5. Саул Алварес (105 млн фунт стерлинг)
6. Леннокс Льюис (103 миллион фунт стерлинг)
7. Тайсон Фьюри (100 миллион фунт стерлинг)
8. Шакар Рей Леонард (88 миллион фунт стерлинг)
9. Энтони Жошуа (60 миллион фунт)
10. Владимир Кличко (58 млн фунт)

Эслатиб ўтамиз, бугунги куннинг энг кучли боксчиси ҳисобланган Сауль Альварес 5-ўринни эгаллаб турибди. Супероғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF камарлари соҳиби, украиналик Александр Усик эса рейтингга киритилмаган.

Маълумот учун, 10-ўриндаги Владимир Кличконинг мураббийи Жеймс Али Башир 45 ёшли боксчи рингга қайтиши мумкинлигини тасдиқлаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

WBA WBC Флойд Мейвезер IBF WBO Проф бокс Сауль Альварес Менни Пакьяо Жорж Форман

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг