Бокс бўйича ЖЧ: Нодиржон Мирзаҳмедов рақибига имконият қолдирмади
Спорт
−
30 Октябрь 2021
2959Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг олтинчи кун беллашувларига старт берилди.
Бугун, 30 октябрь куни 48 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик Рикки Несбитга қарши рингга кўтарилди ва 3 раунд давом этган жангда ишончли ғалабани қўлга киритди. Мирзаҳмедов чорак финалда Қозоғистон вакили Темиртас Жуссуповга қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 октябрь куни 71 кг вазнда баҳсларга киришган Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга имкониятни бой берган эди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023