Бокс бўйича ЖЧ: Нодиржон Мирзаҳмедов медалдан қуруқ қолди

Спорт

image

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувларига старт берилди.

Бугун, 2 ноябрь куни 48 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга қарши рингга кўтарилди ва мағлубиятга учради. Ярим финалга йўл олган Жуссупов ЖЧ медалини нақд қилди. 

Мирзаҳмедов нимчорак финалда ирландиялик Рикки Несбитни таслим  этганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 ноябрь куни Саиджамшид Жафаров (75 кг) ва Мужибилло Турсунов (63,5 кг) чорак финалга йўл олган эди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Нодиржон Мирзаҳмедов

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг