Бокс бўйича Ўзбекистон термасига беш нафар қозоқ миллатига мансуб боксчи жалб қилинади – Тўлқин Қиличев

Спорт

image

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига 5 нафар қозоқ миллатига мансуб боксчи жалб этилади. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев “Егемен Қазақстан” газетасига берган интервьюсида маълум қилди

“Мураббийлик фаолиятим 2009 йилда бошланган. Шогирдларимдан жамоада фақат Баҳодир Жалолов қолган. Қолганлари профессионал боксга ўтган. Бунгача Осиё чемпиони, Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, бугунги кунда профессионал боксда муваффақият қозонаётган Муроджон Аҳмадалиев, жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, профессионал боксчи Санжар Турсунов, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати бронза медали совриндори асли қозоғистонлик Элнур Абдураимов ҳозирда профбоксда фаолият юритмоқда. АҚШда 10 та жанг ўтказган, 2017 йил Осиё чемпионида ғолиб бўлган Исроил Мадримов каби шогирдларим Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда”, дейди Қиличев.

Шунингдек, Тўлқин Қиличев қозоқ миллатига мансуб боксчи Руслан Абдуллаевдан умидлари катта эканлигини билдирди.

“Барча шогирдларим Чирчиқ спорт мактабида таҳсил олган. Сизларга яхши таниш бўлган жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаевга ҳам беш йил сабоқ бердим. Бир пайтлар Русланни менга малакали мураббий Ергали Абубакирули олиб келганди. У иқтидорли боксчи. Русландан умидимиз катта. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионатида Руслан Абдуллаевдан ташқари тўрт нафар қозоғистонлик спортчи совриндорлар қаторидан жой олди. Энди улар терма жамоага киритилади ва халқаро мусобақаларда қатнашади”, дейди Қиличев.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Тўлқин Қиличев Руслан Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг