Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда машғулот ўтказди

Спорт

image

Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 24 январь куни пойтахтда навбатдаги машғулотларни олиб борди. Қисқа машғулотлардан сўнг терма жамоа аъзолари спарринг жангларини ўтказди.

Спарринг жангларида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов, Рио Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва 2019 йилги Жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби Миразизбек Мирзаҳалилов иштирок этди.

“Бугун Тошкентдаги машғулотларни якунлаб, яна Янгиободда мусобақаларга тайёргарликни давом эттирамиз. ЖЧ олдидан спортчиларимиз Болгария ва Венгриядаги мусобақаларда иштирок этади”, дейди терма жамоа мураббийи Тўлқин Қиличев.

Қайд этиш жоиз, бокс бўйича Жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг