Бокс. Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади

Спорт

image

Иордания пойхахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тўртинчи куни ортда қолмоқда.

-51 кгда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов таиландлик Панмот Титисанга қарши рингга чиқиб, ғалабага эришди. Бугунги кун дастурида 57 кг вазнда Абдумалик Халаков ва 60 кгда Адҳамжон Муҳиддинов ҳам ўз жангларини ўтказишади.

Мусобақаларнинг тўртинчи кунида Ўзбекистон вакилларидан Ҳавасбек Асадуллаев ва Асилбек Жалилов турнирдаги иштирокини якунлашди.

Маълумот учун, Халаковнинг ироқлик Жасим Муҳаммедга қарши жанги Тошкент вақти билан тахминан соат 22:20 да бошланса, Адҳамжон Муҳиддинов иштирокидаги тўқнашув тахминан соат 23:50 дан сўнг старт олиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks HasanboyDo'smatov

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг