Боғчада “Илон ўйини” ўтказганлар аниқланди
3-саҳифа
−
19:08
5307Жорий йилнинг 24 октябрь санасида Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган мактабгача таълим муассасасида асли Иштихон туманидан бўлган фуқаролар бўғма илон билан цирк томошаси намойиш этган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўшработ туманида жойлашган мактабгача таълим муассасасида Иштихон туманида яшовчи Б.M. ва И.Б.лар МТМ 60 нафарга яқин тарбияланувчиларининг кўз ўнгида бўғма илон (қизил китобга киритилган, ноқонуний равишда сақланган йўлбарс питони- узунлиги 2,50 метр) билан цирк томошасини намойиш қилган. Уларнинг Қўшработ туман ҳудудида 31 декабрга қадар замонавий цирк томошаларини ўтказиш учун рухсатномаси бўлсада, дастур доирасида “илон ўйини” кўзда тутилмаган.
“Текшириш давомида Б.M. ва И.Б.лар томонидан моддий манфаатдорлик эвазига Қўшработ туманида жойлашган яна 8 та умумтаълим мактабларда ҳам мазкур бўғма илон билан цирк томошаси ўтказилганлиги аниқланди”, дейилади хабарда.
Шундан сўнг, цирк ходимлари томонидан ноқонуний равишда сақланган йўлбарс питони мутахассислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, вилоят Экология бошқармасига тегишли тартибда топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан қонуний чоралар кўрилаётгани қайд этилган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси