Боғча болаларини олиб кетаётган автомобиль ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
18 Июль
9428Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ичида оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари бўлган Damas автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 июль куни содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 нафар вояга етмаган бола тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Автомашина ичида бўлган болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда тан жароҳатлари аниқланмагач, уйларига рухсат берилган. Ҳозирда болаларнинг умумий аҳволи яхши.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида тегишли масъулларга хизмат текшируви ва ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган.
“Бундай ҳолатларнинг содир бўлмаслиги, қайта йўл қўйилмаслиги бўйича оилавий мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Қорақалпоғистонда хусусий боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётган автомобиль билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида икки нафар бола шифохонага стационар даволанишга ётқизилганди.