Бобур Омонов 2 карра Паралимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
02 Сентябрь
6595Франция мезбонлиги остида кечаётган 2024 йилги ёзги Паралимпиада ўйинларининг енгил атлетика баҳсларида ўзбекистонлик Бобур Омонов иккинчи уринишда 14,32 метр натижа қайд этиб, Паралимпиада ўйинлари рекордини ўрнатди ва чемпионликни қўлга киритди.
Унинг энг яқин таъқибчиси германиялик Каппел 13,74 метр натижа қайд этди. Омоновнинг натижасини ҳеч ким янгиламади. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчи иккинчи бор Паралимпиада чемпионлигини қўлга киритди.
Маълумот учун, Бобур Омонов Токио-2020 Паралимпиадаси ғолиби бўлган. 2022 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган IV Параосиё ўйинларида ҳам ғолибликни қўлга киритган.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 14 тага етди: 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.
LiveБарчаси