Бобур Бекмуродов “Юксалиш”га раис бўлиши кутиляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Бобур Мансурович Бекмуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси сифатида иш бошлаши кутиляпти. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Бугун, 27 июль куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчиларининг йиғишилиши бўлиши кутиляпти. Унда ташкилотнинг янги раиси ким бўлиши кўриб чиқилади.

Бобур Бекмуродов ҳозирда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раисининг дастурлар ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келяпти.

Маълумот учун, Бобур Бекмуродов 1985 йил 5 январда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент молия институтини тамомлаган. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг аввалги раиси Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бобур Бекмуродов

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг