Бобожонов Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирига ўринбосар тайинлади

Жамият

image

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Подполковник Бахтжан Алмаханович Избасаров Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Б.Избасаров Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Талғат Сулайманович Қдирбаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Т.Қдырбаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Улуғбек Анварович Халимов Самарқанд вилояти Нарпай тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Халимов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими катта тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.

Майор Сирожиддин Саъдуллаевич Ортиқов Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Халимов Самарқанд вилояти Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполквоник Сурач Садриддинович Шарипов Самарқанд вилояти Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар С.Шарипов Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Фахриддин Тоҳирович Ҳайитов Фарғона вилояти Фарғона тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Хайитов Фарғона вилояти Боғдод тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг