Бобоусмон Батуров Олимпиадани тарк этди. Уч нафар ўзбекистонлик боксчи қолди

Спорт

image

Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Батуров чорак финалда Олимпия ўйинларидаги иштирокини тўхтатди. Бу босқичда унга британиялик Пэт Маккормак рақиблик қилди. Бироқ дастлабки уч дақиқаликни фаол ўтказган Батуров 2 ва 3-раундларда ташаббусни бой бериб қўйди ва Олимпиада билан хайрлашди. Маккормак эса ярим финалга йўл олди.

Икки боксчи 2019 йилги Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг ярим финалида тўқнаш келган ва унда Европа чемпиони ҳисобланган Пэт Маккормак ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг уч нафар боксчиси қолди.

Маълумот учун, -69 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасида Шахрам Ғиёсов иштирок этган ва якунда кумуш медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Токио-2020 Бобоусмон Батуров

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг