БМТнинг Афғонистон учун ёрдам юки Термизга олиб келинди
Жамият
−
15 Октябрь 2021
3772БМТнинг Афғонистон халқи учун мўлжалланган гуманитар ёрдамининг илк партияси Ўзбекистонда ташкил этилган логистик марказга етиб келди. Ёрдам юки бирламчи маҳсулотлардан иборат.
Гуманитар ёрдам “Термиз-Ҳайратон” чегара ўтказиш пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади.
15-17 октябрь кунлари БМТнинг Дубайдаги логистика марказидан навбатдаги гуманитар ёрдам келиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, октябрь ойининг бошидан бери БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури бўйича Афғонистонга темир йўл орқали 40 вагонга яқин озиқ-овқат этиб келган.
Аввалроқ, БМТ яқин вақт ичида Термиз шаҳрига гуманитар ёрдам билан учта самолёт юборишни режалаштиргани, уни юк машиналари билан Хайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказиб бериш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси