БМТнинг Афғонистон учун ёрдам юки Термизга олиб келинди

Local

−

image

БМТнинг Афғонистон халқи учун мўлжалланган гуманитар ёрдамининг илк партияси Ўзбекистонда ташкил этилган логистик марказга етиб келди. Ёрдам юки бирламчи маҳсулотлардан иборат.

Гуманитар ёрдам “Термиз-Ҳайратон” чегара ўтказиш пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади.

15-17 октябрь кунлари БМТнинг Дубайдаги логистика марказидан навбатдаги гуманитар ёрдам келиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, октябрь ойининг бошидан бери БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури бўйича Афғонистонга темир йўл орқали 40 вагонга яқин озиқ-овқат этиб келган.

Аввалроқ, БМТ яқин вақт ичида Термиз шаҳрига гуманитар ёрдам билан учта самолёт юборишни режалаштиргани, уни юк машиналари билан Хайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказиб бериш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

101

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends