БМТ ва Россия Украина дони масаласини муҳокама қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 11 ноябр куни Швейцсариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Россия делегацияларининг учрашувида Украинадан дон экспорт қилиш бўйича келишувларни узайтириш масаласи муҳокама қилинди. Муҳокамалар амалий чора-тадбирлар тўғрисида бўлган. Бу ҳақда журналистларга БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг идорасидан маълум қилинган.

“Иштирокчилар Қора денгиз дон ташаббусини амалга оширишга эътибор қаратдилар ва уни узайтириш бўйича конструктив муҳокамани ўтказдилар”, деган Гутерриш идораси.

11 ноябрь куни Женевада БМТ Бош котиби ўринбосари Мартин Гриффитс ва БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси бош директори Ребекка Гринспен бошчилигидаги делегация ҳамда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтган. Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиядан озиқ-овқат ва ўғит экспортини муҳокама қилингани ҳақида хабар берган эди. Жаҳон ташкилоти ушбу экспортдаги барча тўсиқларни олиб ташлашга чақирган

Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар 22 июль куни 120 кунга тузилган. Келишув 19 ноябргача амал қилади ва агар томонлардан ҳеч бири (Россия, БМТ, Украина, Туркия) қаршилик қилмаса, автоматик равишда 120 кунга узайтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг