БМТ “Толибон”га қарши мониторинг қўмитаси ваколатини узайтирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматига нисбатан Санкциялар мониторинги қўмитаси ваколатини яна 1 йилга узайтирди. Бу ҳақда жорий йилнинг 12 февраль куни ўтказилган Афғонистон бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, санкциялар “Толибон” билан боғлиқ шахслар ва ташкилотларга ҳам узайтирилган. Шунингдек, “Толибон”нинг бир нечта етакчиларига нисбатан саёҳат чекловидан озод қилиш муддати янгиланмаган. 

Маълумот ўрнида, 1988 йилдаги Афғонистон санкциялари “Толибон” билан боғлиқ шахслар, гуруҳлар, институтлар ва ташкилотларга нисбатан мол-мулкни музлатиш, саёҳат чекловлари ва қурол эмбарголарини ўз ичига олади.

Ушбу санкцияларни рўйхатга олиш мезонларига “Толибон” билан боғлиқ шахслар ва гуруҳларнинг фаолиятида иштирок этиш, қурол етказиб бериш, ходимлар ёллаш ёки уларнинг фаолиятини ҳар қандай шаклда қўллаб-қувватлаш, бу эса Афғонистон тинчлиги, хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солиши ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик қонунийлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ “Толибон” мониторинг қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг