БМТ Сурияга 10 та юк автомобилида инсонпарварлик ёрдамини юборди
Олам
−
26 Август 2020
3897Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Идлибдаги деэскалация зонасига ўнта юк машинасида инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
Юк машиналари Туркиянинг Ҳатай вилоятининг Рейҳанли ҳудудидаги Жилвегезу назорат-ўтказиш пункти орқали Сурия ҳудудига кирди.
Гуманитар ёрдам Идлиб шаҳри ва унинг атрофлари аҳолиси ўртасида тақсимланади.
Йил бошидан бери БМТ Идлиб деэскалация зонасига 6,834 юк машинасида инсонпарварлик ёрдамида юборган.
Суриядаги уруш 2011 йил март ойида, тинч намойишчилар қуролли можарога айланиб, намойишчиларга қарата ўт очгандан кейин бошланган.
БМТ маълумотларига кўра, можаро пайтида 400 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 10 миллиондан ортиқ киши уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган. 4,8 миллион киши мамлакат ташқарисида бошпана топган.