БМТ собиқ Бош котиби 1 аср яшади ва бугун вафот этди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби, перулик машҳур дипломат Хавьер Перес де Куэльяр кеча, 5 март куни кечаси вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Франсиско Переса де Куэльяр маълум қилган.

Собиқ Бош котиб 100 ёшни қаршилаган эди.

"Дадам бир неча қийин ҳафтадан кейин бугун оқшомда вафот этди", деди марҳумнинг ўғли.

Перес де Куэльяр БМТда 1982 йилнинг 1 январидан 1991 йилнинг 31 декабригача Бош котиб лавозимида фаолият юритган.

Дафн қилиш маросими шанба, 7 март куни Перу пойтахти Лимада бўлиб ўтади. Унда давлат раҳбари ҳам иштирок этади.

Маълумот ўрнида, Хавьер Перес де Куэльяр 1920 йилнинг 19 январь куни Лимада туғилган. У БМТнинг 5-Бош котиби бўлган ва қисқа давр ичида Перу Бош вазири лавозимида ҳам фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Хавьер Перес де Куэльяр

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг