БМТ Россияни ЛГБТ бўйича қарорини ўзгартиришга чақирди

Олам

image

Россия Олий судининг ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб тан олиш қарори катта ижтимоий ва жиноий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Туркнинг Женевада эълон қилинган баёнотида сўз борган. 

У ушбу қарор оқибатида ЛГБТ ҳуқуқларининг барча тарафдорлари экстремист сифатида тамғаланиши хавфи остида деган фикрни билдирди. 

Турк Россия ҳукуматини, унинг фикрича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фаолиятига ортиқча чекловлар қўювчи ёки ЛГБТ вакилларини камситувчи қонунларни бекор қилишга чақирди. 

Аввалроқ Россия Олий суди ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб тан олиб, мамлакатда фаолиятини тақиқлаган эди. Адлия вазирлигининг даъво аризасида қайд этилганидек, Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳаракат фаолиятида экстремистик йўналишнинг турли белгилари ва кўринишлари, жумладан, ижтимоий ва диний адоватни қўзғатиш ҳолатлари аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ ЛГБТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made