БМТ нацизмга қарши кураш бўйича Россия резолюциясини қабул қилди
Олам
−
20 Декабрь 2023
8066Кеча, 19 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси нацизмни улуғлашга қарши кураш бўйича Россия резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди
Ҳужжатга 118 давлат овоз берди, 49 давлат қарши чиқди ва 14 давлат бетараф қолди. Резолюцияни қўллаб-қувватлаганлар орасида Россия, Хитой ва Исроил ҳам бор. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Япония, Украина, Франция, Канада, Австралия, Австрия, Албания, Бельгия, Эстония, Чехия, Финляндия, Грузия, Венгрия, Ирландия, Латвия, Литва, Черногория, Нидерландия, Норвегия, Польша, Молдова, Словения, Испания, Швеция ва бошқалар бунга қарши чиқди. Қарор Бош Ассамблеянинг Учинчи қўмитаси томонидан маъқулланган.
Ҳужжатда мамлакатларга иккинчи жаҳон уруши тарихи ва натижаларини қайта кўриб чиқиш, инсониятга қарши жиноятларни инкор этишнинг олдини олиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга мувофиқ, қонунчилик ва таълим соҳасида тегишли аниқ чоралар кўриш тавсия этилган.
Резолюция муаллифлари нацизмни улуғлаш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ ҳодисаларни, масалан, нацистларни қўллаб-қувватловчи мазмундаги граффит ва расмлар чизишни кескин қоралади.
Ҳужжат давлатларни ирқий камситишнинг барча воситаларини қонунчилик асосида бартараф этишга чақиради.
Бундан ташқари, резолюцияда миллати, дини ёки эътиқодига кўра камситиш, ирқчилик, нафрат ва зўравонликни тарғиб қилувчи ўқув материалларидан фойдаланиш тақиқланади.
Австралия, Япония ва Украинанинг талабига биноан резолюция матнига Москва Украинага қарши ҳудудий тажовузини "нео-агрессияни йўқ қилиш билан оқлашга интилаётгани" ҳақида тузатиш киритилган. Бунга Россия, Беларусь, Хитой, Сурия, Шимолий Корея ва Миср қўшилмаган.
Москванинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Мария Заболотскаянинг айтишича, БМТ Бош Ассамблеясида Россиянинг нацизмни улуғлашга қарши кураш бўйича йиллик резолюциясини қўллаб-қувватлаш кучайиб бормоқда. Ғарб давлатлари эса узоқ вақтдан бери бунга қарши.
LiveБарчаси