БМТ Ливанга терговчилар гуруҳини юборади
Олам
−
10 Июнь 2527 2 дақиқа
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти махсус комиссияси келаси ҳафта Ливандаги урушда қайси томон халқаро қонунларни бузганини текшириш мақсадида терговчилар гуруҳини жўнатади. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, терговчилар гуруҳи Ливандаги ҳозирги уруш давомида томонлар халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳолатларни баҳолайди. Улар фуқароларга қарши ҳужумлар бўлганми, тинч аҳоли объектлари нишонга олинганми, ҳарбий жиноятлар содир этилганми, шу каби масалаларни текширади.
Маълумот учун, Ливан жорий йилнинг 2 март куни Яқин Шарқ можаросига тўлалигича кирган. Ўшанда Эрон қўллаб-қувватлайдиган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи АҚШ ва Исроил ҳужуми остида бўлган Эрон билан ҳамжиҳатлик белгиси сифатида Исроилга ракета зарбалари берган. Бунга жавобан Исроил йирик ҳаво ва қуруқлик ҳарбий операциясини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 9 июнь куни ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашиши муносабати билан янги баёнот берганди ва томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирганди.
У, шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторига олиб борувчи назорат-ўтиш жойларини ёпиш қароридан чуқур ташвишда эканлигини айтиб, халқаро ҳуқуққа мувофиқ, кемаларнинг сузиш ҳуқуқи ва ҳаракатланиш эркинлиги ҳурмат қилиниши шартлигини қайд этганди.

Live
Барчаси