БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг космосдаги қуролларга қарши резолюциясини рад этди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши кеча, 20 май куни Россия томонидан тайёрланган барча мамлакатларни космосда ҳар қандай қуролни жойлаштириш ва қўллашни “абадий” тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини рад этди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат керакли тўққизта овозни ололмади: Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан етти давлат, жумладан, Хитой, Жазоир ва Гаяна унинг қабул қилиниши учун овоз берди. Яна етти давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Франция бунга қарши чиқди. Швейцария овоз беришда бетараф қолди.

“Россиянинг бугунги қарши резолюцияси жиддий эмас эди. Бу Москва ядровий қурилмага эга янги сунъий йўлдош яратаётгани ҳақидаги хабарлардан эътиборни чалғитишга беадаб уриниш эди”, дейди Британия делегацияси аъзоларидан бири.

Маълумот учун, 24 апрель куни Россия АҚШ ва Япония томонидан космосда ядро қуролини жойлаштирмаслик бўйича тайёрланган резолюция лойиҳасини блоклаган. Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 13 таси уни қабул қилиш учун овоз берган, Хитой эса бетараф қолган.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ҳужжатни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини унинг сўзларига кўра, тақиқ нафақат ядро қуролига, балки оддий қуролларга ҳам тааллуқли бўлиши кераклиги билан изоҳлади.

Доимий вакил ўринбосари Дмитрий Полянскийнинг қўшимча қилишича, Вашингтон ва Токио матнга Россия ва Хитой таклиф қилган бандни киритишдан “қатъий рад этишган”, бу эса коинотда ҳар қандай қуролни жойлаштиришдан бош тортишни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ космос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг