БМТ “қора рўйхатида”. Афғонистоннинг янги Бош вазири ким?
Олам
−
08 Сентябрь 2021
9870Хабарингиз бор, “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни эса “Толибон” янги ҳукумат тузилганини ва унга кимлар киритилганини эълон қилди. Бунда кутилганидек, толиблар вакили мулла Муҳаммад Ҳасан Охун Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи вазифасига тайинланди.
Афғонистон Бош вазири мулла Муҳаммад Ҳасан Охун мамлакатнинг Қандаҳор вилоятининг Панжвай туманидаги Пашмул шаҳрида туғилган.
У 1990-йилларнинг ўрталарида Aфғонистон ҳудудининг катта қисмини ўз қўлига олган “Толибон” ҳаракатининг асосчиларидан бири ҳисобланади.
Муҳаммад Ҳасан Охун 1996-2001 йилларда “Толибон” назорати остида бўлган ҳудудда Ташқи ишлар вазири ва Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган, шунингдек Қандаҳор ҳокими бўлган. Қолаверса, “Толибон” ҳаракатининг раҳбари Муҳаммад Умарнинг (2011 йилда ўлдирилган) сиёсий маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.
2009 йил ҳолатига кўра, Муҳаммад Ҳасан Охунд “Толибон” ҳаракати Шуро кенгаши раҳбариятининг аъзоси бўлган. Кейинчалик эса, Шуронинг раҳбари бўлган.
Айтиш жоизки, Охун 2001 йилда буён БМТнинг санкциялар рўйхатига киритилган ва ҳамон чиқарилмаган. Шунингдек, у 2003 йилда санкциялар рўйхатига киритилган ўнлаб одамларнинг иккинчиси бўлган.
LiveБарчаси