БМТ қароргоҳида янги Сурия байроғи кўтарилди
Олам
−
26 Апрель 3637 1 дақиқа
Суриянинг яшил, оқ ва қора рангдаги учта қизил юлдузли янги байроғи БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида расман кўтарилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Сурия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Шибоний иштирок этган. Янги байроқ тарихий аҳамиятга эга рамздир. У биринчи марта 1930 йилларнинг бошларида, Биринчи жаҳон урушидан кейин Сурия ва Ливан Франция ҳудудлари бўлганида қўлланган. Бу байроқ Сурия мустақилликка эришган 1946 йилда қабул қилинган. 2011 йилдан буён бу байроқдан Сурия мухолифат кучлари фаол фойдаланмоқда.
Маросим чоғида БМТ қароргоҳи олдида ўнлаб намойишчилар йиғилди. Шунингдек, улар Суриянинг янги байроқлари билан чиқишди ва Асад Шибонийнинг келиши ва байроқ кўтариш маросими хурсандчилик билан қарши олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Шибоний Жанубий Корея билан дипломатик алоқалар ўрнатиш ҳақидаги келишувни имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси