БМТ Исроилга қарши резолюциялар қабул қилди
Олам
−
22 Декабрь
4914БМТ Бош Ассамблеяси Исроилга қарши учта резолюция қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу резолюциялар 2024 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 17-марта Исроилнинг қораланиши бўлган. Ушбу резолюция 137 нафар ёқлаш, 12 нафар қарши ва 22 нафар бетараф овоз билан қабул қилинган.
Қолаверса, резолюцияда инсонпарварлик ёрдами ва асосий хизматларни тақдим этишни таъминлаш ҳамда Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, резолюцияда Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларда халқаро ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи чоралар қораланади.
“Мазкур резолюцияни қабул қилиб, Бош Ассамблея яна бир бор Исроилни халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга, ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни тўхтатишга ва икки давлатнинг тинч ҳамкорлик тамойилига асосланган барқарор тинчликка эришиш учун кўмаклашишга чақирди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Норвегия томонидан Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишларни ташкил этиш агентлиги (UNRWA)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида Исроилга қарши таклиф қилинган ушбу резолюция Халқаро суддан Исроил томонидан қабул қилинган қонунларга чеклов қўйишни ҳам кўрсатиб беради.
БМТ Бош Ассамблеясининг ушбу резолюцияси мажбурий бўлмасада, келажакда Тель-Авивга қарши санкциялар ва жиддий чораларга олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг UNRWA агентлиги билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.